Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония 43та мамлакатга коронавирусга қарши дорини бепул етказиб беради
Дори бундан олти йил аввал гриппни даволаш учун ишлаб чиқарилган. Аммо унинг ҳомилага салбий таъсир кўрсатиши аниқлангани учун ҳомиладор аёлларга тавсия этиш тақиқланган. Хитойлик шифокорлар унинг янги турдаги коронавирус инфекцияси чақирадиган зотилжамни даволашда самарали эканлигини аниқлади.
Япония янги турдаги коронавирус чақирадиган зотилжамни даволаш учун "Авиган" дори воситасини 43та мамлакатга бепул етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги маълум қилди.
Бу дори "Фавипиравир" ва "Фавилавир" номлари билан ҳам танилган.
"Ҳар бир мамлакат ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали мулоқотда "Авиган"га нисбатан қизиқиш катта эканлиги маълум бўлди. Биз қарийб 80та давлатдан "Авиган" етказиб бериш сўровини олдик. Бугунги кунгача 43та мамлакат билан етказиб бериш тафсилотлари бўйича келишувга эришдик", - деди у.
Дори бундан олти йил аввал гриппни даволаш учун ишлаб чиқарилган. Аммо унинг ҳомилага салбий таъсир кўрсатиши аниқлангани учун ҳомиладор аёлларга тавсия этиш тақиқланган. Хитойлик шифокорлар унинг янги турдаги коронавирус инфекцияси чақирадиган зотилжамни даволашда самарали эканлигини аниқлади.
Охирги маълумотларга кўра, Японияда коронавирусга чалинган сони 15,2 мингдан ошган, 490 киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
22:52 / 22.05.2026