Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бадиий академия ҳузурида янги марказ ташкил этилади
Бадиий академия ҳузурида Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолияти ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилади.
Қуйидагилар:
Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 11 нафардан иборат тузилмаси;
Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази низоми тасдиқланади.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
давлат олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишлари бўйича педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;
истеъдодли ёш профессионал санъат намоёндаларининг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг замонавий шакл ва услублари, самарали педагогик технологиялар, электрон ахборот ресурсларидан кенг фойдаланган ҳолда таълим жараёнининг юқори даражада олиб борилишини таъминлаш;
ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштириш;
Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув-методик базасини шакллантириш ва фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;
Бадиий таълим йўналишларида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, педагог ва мутахассис кадрлар ҳамда академик таълимни ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг малакасини ошириш, бунда илғор халқаро тажрибадан кенг фойдаланиш, профессионал билимларни ва кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган самарали ўқитиш дастурлари ва услубларини жорий этиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва хорижий тилларни самарали ўзлаштиришлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
халқаро танловларда муносиб қатнашадиган иқтидорли ёш профессионал санъат намоёндаларини тайёрлаш учун уларнинг кўникма ва билимларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастурлари ва услубларини жорий этиш.
Мавзуга оид
11:22 / 11.12.2025
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар тўлови миқдори белгиланди
08:10 / 09.07.2025
Бадиий академия ходимлари учун ойлик рағбатлантириш устамаси белгиланди
13:58 / 03.02.2025
Доҳада Ватандошлар марказини тузишга келишиб олинди
11:41 / 02.09.2024