Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фан олимпиадасининг навбатдаги босқичлари ўтказиладими? ХТВ изоҳ берди
Фан олимпиадасининг учинчи (вилоят) ва тўртинчи (республика) босқичлари ўтказиладими? Агар ўтказилмаса, туман босқичи ғолибларига имтиёзлар мавжудми?
3 май куни АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ушбу савол юзасидан жавоб берди.
Фан олимпиадасининг навбатдаги босқичлари ўтказиладими? ХТВ изоҳ бердиФан олимпиадасининг навбатдаги босқичлари ўтказиладими? ХТВ изоҳ берди 👉 https://kun.uz/71741947
Posted by Kun.uz on Saturday, May 2, 2020
“Республика фан олимпиадасининг 3-босқич (вилоят) ва 4-босқичини (республика) ўтказиш бўйича барча тайёргарликлар кўрилган. Уларни ўтказиш масаласи мамлакатдаги умумий ҳолатга боғлиқ. Вазият яхшиланиб боргани сари оммавий тадбирлар ўтказишга рухсат берилса, олимпиаданинг мазкур босқичи ўтказилиши мумкин бўлади. Олимпиада ўтказилиши режалаштирилган тақдирда ўтказиш вақти бўйича яна қўшимча маълумот берилади.
Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, олимпиаданинг вилоят ва республика босқичлари бекор қилинса, туман босқичи ғолибларига имтиёзлар берилмайди”, дея Шерзод Шерматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
11:34 / 26.02.2026
Халқаро фан олимпиадаларида олтин медал олган ёшларга 1 млрд сўмдан ортиқ мукофот тўланади
16:44 / 15.01.2026
Халқаро Жаутиков олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 14 та медал қўлга киритди
20:15 / 16.12.2025
2,5 млндан 1 млрд сўмгача – 100 дан ортиқ олимпиадачи ўқувчилар пул мукофоти билан тақдирланди
09:05 / 13.12.2025