Жаҳон | 19:34 / 03.05.2020
48417
2 дақиқада ўқилади

Сардоба фалокати оқибатлари: Қозоғистонда 22 минг киши эвакуация қилинди

Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркистон областида 22 минг киши эвакуация қилингани ҳақида маълум қилди.

Фото: «Kazinform»

«Ўзбекистондаги Сардоба сув омборида тўғон бузилиб, сув тошиб чиқиши натижасида Туркистон областининг 10 овулини сув босди. 22 мингдан ортиқ аҳоли эвакуцация қилинди. Уларга кўмак кўрсатилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати билан музокаралар ўтказилмоқда», дея ёзилади Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг твиттердаги саҳифасида.

2 май куни Сардоба сув омборидан сув чиқиши сабабли Қозоғистондаги тўртта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинганди. Кейинроқ Қозоғистоннинг Махтарал туманидаги яна бир аҳоли яшаш пункти Оргебас сув остида қолгани, 1451 киши истиқомат қиладиган қишлоқ тўлиқ эвакуация қилингани, эвакуация жараёнида ҳеч ким жароҳат олмагани маълум қилинганди.

Фото: «Kazinform»

Аввалроқ, Қозоғистон президенти ўз твиттерида Туркистон областининг Женгис ва Жанга Турмис қишлоқларида Сардоба сув бомборида тўғон ўпирилиши натижасида кучли сув тошқини келиб чиққанини маълум қилган эди.

Мавзуга оид