Ўзбекистон | 12:37 / 04.05.2020
45490
1 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Ҳарбийлар Сардобадаги табиий офат оқибатларини бартараф этишда қатнашмоқда

Мудофаа вазирлиги таркибидаги округлар, жумладан, Марказий ҳарбий округ қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳам сирдарёликларга кўмак бериш мақсадида Сардоба туманига етиб келди. Бу ҳақда Kun.uz’га ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

2 май куни округ қўмондонлиги бошчилигида етиб келган 2000дан зиёд ҳарбий хизматчилар “Қўрғонтепа” ва “Софлик” маҳалласидаги кенг кўламли ишларга жалб қилинган. Шунингдек, округ тасарруфидаги 200га яқин ҳарбий техникалар табиий офат оқибатларини бартараф этишда ҳам қўл келмоқда. Бунинг натижасида аксарият оилалар ўз уйларига қайта бошлади. 

Жиззах, Самарқанд ҳамда Каттақўрғон гарнизонларидан ташриф буюрган ҳарбий хизматчилар эрталаб соат 06:00дан 22:00га қадар уйларни қайта таъмирлаш, сув чиқариш, йўлларни очиш ва бошқа ишларга кўнгилли равишда ёрдам беришмоқда.

Бундан ташқари, округ радиацион кимёвий биологик муҳофаза бўлинмалари, психологлар ҳамда тиббиёт пункти ходимлари томонидан аҳоли саломатлиги текширилиб, фуқаролар вақтинча жойлашган жойлар дезинфекция қилинмоқда.

t3RVn9cqt-rBgkSxsg8mGYI-Mae-MK6x.jpg (1280×853)

Мавзуга оид