21:19 / 05.05.2020
27331

АҚШда Осиёнинг гигант қотил-қовоғарилари хавф солмоқда

Мутахассислар Осиёдан АҚШга тушган гигант қовоғарилар у ерда кўпайиб, асаларилар популяциясини йўқ қилиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда.

Фото: New York Times

АҚШда яқинда Осиёнинг гигант қовоғарилари пайдо бўлиб, асаларичилар учун катта муаммога айланди. Улар бу ҳашаротлар асалариларни йўқ қилаётганидан шикоят қилишмоқда, деб хабар берди The New York Times нашри.

Газета бунинг исботи сифатида Вашингтон штатидан бўлган асаларичи Тед Макфолл дуч келган вазиятни мисол қилиб келтириб ўтган. Макфолл  ўзининг асалари хўжалигига келиб, у ерда минглаб ўлик асалариларни аниқлаган.

Унинг фикрича, асалариларга Vespa mandarinia деб номланган Осиё қовоғарилари қирғин келтирган. Бу ариларнинг қаноти қулочи 9 ва ундан кўпроқ сантиметргача етиши мумкин.

Америкалик асаларичилар бундай қовоғариларга илк бор ўтган йилда дуч келишган.

Ушбу турдаги қовоғарилар нафақат асаларилар, балки одамлар учун ҳам хавфли ҳисобланади. Унинг чақиши ўлимга олиб келиши мумкин. Японияда йилига 50 га яқин одам бундай қовоғарилар қурбонига айланади.

Асаларичилар “кутилмаган меҳмонлар” АҚШда асаларилар популяциясини йўқ қилиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда.

Top