Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги гидроиншоотлар, тўғон ва ГЭСларда текширув ўтказилмоқда
«Сардоба» сув омборидаги авариядан сўнг, Ўзбекистондаги қатор гидроиншоотларда текширув ишлари кетмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 5 май кунги йиғилишда шу ҳақда топшириқ берганини маълум қилди.
«Бу сув тошқини биз учун аччиқ сабоқ бўлди. Шу сабабли сув омбори масаласида биз халқаро экспертларни жалб этган ҳолда тўғоннинг барча дамбаларини чуқур экспертизадан ўтказамиз. Фақат шундан кейингина якуний хулосага келамиз.
Шунингдек, менинг топшириғимга биноан ҳозирги кунда тегишли давлат органлари томонидан кучли ёғингарчилик сабабли эрозия юзага келиши мумкин бўлган барча гидроиншоотлар, тўғонлар ва ГЭСларда текширув ишлари олиб борилмоқда», – деди давлат раҳбари.
Аввалроқ Сардобадаги сув тошқини оқибатида 4 киши ҳалок бўлиб, бир киши бедарак йўқолгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
14:43 / 28.12.2025
Сув танқислиги туфайли Ўзбекистон ГЭСларида электр энергияси ишлаб чиқариш камайди
07:30 / 09.12.2025
Гидроэнергетика гигантлари: инсоният қурган энг қудратли бешта тўғон
09:58 / 03.11.2025
РФ Вуоксадаги ГЭС бўйича 1972 йилги Финландия билан тузилган шартномани тўхтатди
01:11 / 13.10.2025