Жаҳон | 00:43 / 05.05.2020
9532
1 дақиқада ўқилади

Сомалида инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради

Сомали жанубида African Airways авиакомпаниясининг самолёти ҳалокатга учраши оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди.

Фото: Somali Guardian

Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари баёнотига таяниб Somali Guardian нашри хабар берди

Маълум қилинишича, самолёт 4 май куни Бай вилоятидаги аэропорт яқинида қулаган. Мутасадди идоралар воқеа юзасидан тергов бошлаган.

Хавфсизлик соҳасидаги амалдорлардан бирининг хабар қилишича, авиаҳалокатда 7 киши ҳаётдан кўз юмган. У самолёт инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётганини маълум қилган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид