Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина бош прокурорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди – ОАВ
28 апрель куни Украина коррупцияга қарши кураш олий суди коррупцияга қарши кураш миллий бюросига Венедиктова ўз мулкларини декларация қилмаганлиги тўғрисидаги хабарга мувофиқ унга нисбатан жиноят иши қўзғатишни топширган.
Украина коррупцияга қарши кураш миллий бюроси мамлакат бош прокурори Ирина Венедиктовага нисбатан жиноят иши қўзғатди. Бу ҳақда "РБК Украина" хабар берди.
"Украина коррупцияга қарши кураш олий суди тергов судьясининг 2020 йил 24 апрелдаги қарорига мувофиқ миллий бюро детективлари судга қадар суриштирувлар ягона реестрига маълумот киритди", - дейилади бюронинг ОАВ сўровига жавобида.
28 апрель куни Украина коррупцияга қарши кураш олий суди коррупцияга қарши кураш миллий бюросига Венедиктова ўз мулкларини декларация қилмаганлиги тўғрисидаги хабарга мувофиқ унга нисбатан жиноят иши қўзғатишни топширган. Суд ишида нархи 10 минг евролик соат ҳамда Венедиктованинг "Харьковский правовой центр" ташкилотига аъзолиги тўғрисида сўз борган.
Ирина Венедиктова 17 март куни Украина президенти Владимир Зеленский фармони билан мамлакат бош прокурори этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026