Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алиментчи ота фарзандларига уй ҳадя қилди
Нукус туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг 24.01.2019 йилдаги ижро ҳужжати асосан қарздор С.А дан ундирувчи Н.Д. га 4 та фарзандининг таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа дорамадларининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб мазкур ижро ҳужжати келиб тушган кундан буён мунтазам равишда ундириб келинмоқда.
Қарздор ота томонидан 4 нафар фарзандига аталган алимент маблағларини тўлашда масъулият билан ёндашилиб ойма-ой мунтазам равишда ҳеч бир кечиктирувларсиз тўлиқ тўлаб келган.
Шунга қарамасдан, алиментчи ота Республикамиз бўйлаб карантин вақтида Бюронинг Нукус туман бўлимига фарзандларининг номига уйини расмийлаштириб бермоқчилигини билдириб мурожаат қилади.
Натижада Мажбурий ижро бюроси Нукус туман бўлими ходимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади ва собиқ турмуш ўртоқларнинг ўзаро келишувига кўра қарздор С.А. томонидан 4 нафар фарзандининг балоғатга етгунга қадар алимент қарздорлиги эвазига туман ҳудудидаги намунали типдаги уйини собиқ турмуш ўртоғи Н.Д. нинг номига расмийлаштириб берди ва ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 41-моддасига асосан томомланди.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
20:26 / 10.05.2026
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026