Бухорода 84 млн сўмлик чинни идишларни ўғирлаганлар қўлга олинди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг 3 май куни Бухоро шаҳар ИИО ФМБга Бухоро туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Л. ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати
У март ойи ўрталаридан 2 май кунига қадар бўлган вақт оралиғида ноъмалум шахс унинг Бухоро шаҳар Саноатчилар кўчасида жойлашган чинни идишлар сақланадиган омборхонасига кириш дарвозасини калит танлаш йўли билан очган ҳолатда ғайриқонуний равишда кириб, у ердан жами баҳоси 84 843 000 сўмлик турли хилдаги чинни идишларни яширин равишда талон-тарож қилганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳридаги омборхонада юк туширувчи бўлиб ишловчилар, Бухоро шаҳрида яшовчилар 1996 йилда туғилган Ҳ.Л. ва 1997 йилда туғилган А.Х. ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мавзуга оид
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
21:27 / 25.09.2024
Тошкентдан олиб қочилган машина Қамчиқ довонида ушланди
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
13:54 / 10.09.2024