Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Turkish Airlines июндан 19 та давлат билан авиаалоқани тиклайди
Туркиянинг энг йирик авиакомпанияси Turkish Airlines июнь, июль ва август ойларида парвозларни тиклаш режасини тайёрлади. Компания дастлаб ички рейсларни, сўнгра 19 та давлатга 22 та йўналиш бўйича халқаро рейсларни тиклайди.
Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар берди.
Авиакомпания июнда 60 фоиз ички рейсларни тиклаб, июль ва августда уларни кенгайтирмоқчи.
Жумладан, июндан авиакомпания Канада, Афғонистон, Қозоғистон, Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Дания, Швеция, Германия, Норвегия, Австрия, Нидерландия, Бельгия, Беларусь, Исроил, Кувайт, Грузия ва Ливанга парвозларни бошлаб, ҳафтасига 75 та рейс амалга оширмоқчи.
Компания июлда 103 та, августда эса 160 та халқаро йўналиш бўйича парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Turkish Airlines коронавирус пандемияси сабабли барча халқаро парвозларни 28 майгача тўхтатганди. У йўловчи рейсларининг бир қисмини юк ташишлар билан алмаштирганди.
Мавзуга оид
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026
Туркиядаги мактабда рўй берган отишма қурбонлари сони ортди
18:05 / 15.04.2026
Туркиядаги мактабда отишма рўй берди. Қурбонлар ва яраланганлар бор
14:29 / 14.04.2026