Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Virgin Atlantic авиакомпанияси ходимларининг 30 фоизини ишдан бўшатади
Авиакомпания инқирозгача бўлган ҳолатга қайтиш уч йилгача вақтни олиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Миллиардер Ричард Бренсон асос солган Британиянинг Virgin Atlantic авиакомпанияси инқироз сабабли 3150 нафар ишчисини ёки ходимларининг 30 фоизини ишдан бўшатиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда MarketWatch хабар бермоқда.
"Парвозлар қачондан бошланиши борасидаги ишончсизлик ҳамда пандемия сабабли юзага келган бозордаги шароит жаҳон авиасоҳаси ҳамда Virgin Atlantic компанияси даромадининг сезиларли пасайишига олиб келди", - дейилади авиакомпания баёнотида.
Компания инқирозгача бўлган ҳолатга қайтиш уч йилгача вақтни олиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Апрель ўрталарида International Consolidated Airlines Group S.A. (IAG) авиагуруҳи биринчи чоракдаги ёмон натижадан сўнг British Airways 12 минггача ходимини ишдан бўшатиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирганди.
Аввалроқ Еврокомиссия Франция ҳукуматига Air France авиакомпаниясига 7 млрд евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишга рухсат берганди.
Мавзуга оид
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
17:50 / 21.04.2026
Etihad Airways августдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлайди
14:58 / 20.01.2026
Россия авиакомпаниялари эски самолётлар бир қисмини қайта ишлатишга қайтармоқда
20:36 / 30.12.2025