18:08 / 08.05.2020
9004

Туркманистон ЖССТ экспертлар миссиясини қабул қилишга тайёрлигини билдирди

Туркманистон расмийларининг маълум қилишича, мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган.

Фото: РИА Новости

Туркманистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов мамлакат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг экспертлар миссиясини қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

У мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича ўтказилган брифингда ЖССТнинг Европадаги бюроси билан ўтказилган онлайн музокарада Туркманистон ташкилот экспертларини қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилганини айтди.

"Мендан кейин соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазири Нурмуҳаммад Аманнепесов ҳам ана шундай музокара ўтказди. Биз Туркманистон ушбу миссиянинг мамлакатга ташрифини ташкил этишга тайёрлигини айтдик. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ", - деб таъкидлади Мередов.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 3,6 миллиондан ошган, 254 мингдан ортиқ киши вафот этган. 

Туркманистон расмийларининг маълум қилишича, мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top