15:54 / 09.05.2020
23290

Тошкент шаҳрида 13 нафар бемор тузалди

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1803 нафарга етди.

Пойтахтдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 6 нафар, жами 13 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитация кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида тузалган 27 ёшли эркак Қорақалпоғистон Республикасидан бўлиб, Қозоғистон орқали юртимизга келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. 

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, 1 нафари Россиядан, 2 нафари Қозоғистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 2 нафар, Қозоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Беморлар орасида энг ёши каттаси 43 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 18 ёшда. 

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида шифо топганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан бўлиб, 2 нафари Россиядан, 1 нафари эса Туркиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 4 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 45 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 18 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 548 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 561 нафарга етди. 

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1803 нафарга етди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top