Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Саломатлик» ордени ва «Соғлом турмуш» медали таъсис этилади
“Саломатлик” ордени ҳамда “Соғлом турмуш” медали билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида “Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги ҳамда “Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама этилди.
“Саломатлик” ордени икки даражадан иборат бўлиб, I даражали “Саломатлик” ордени билан тиббиёт соҳасини ривожлантириш, замонавий талаблар асосида такомиллаштириш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшганлар тақдирланади. II даражали орден билан эса аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, турли касалликларнинг барвақт олдини олиш ва бартараф этишда фаол иштирок этган шахслар мукофотланади.
Шунингдек, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишни кенг тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва бадантарбияни кундалик турмуш тарзига айлантириб, жамоатчиликка шахсий намуна бўлаётган ҳамюртларимиз хизматлари эътироф этиш мақсадида “Соғлом турмуш” медали таъсис этилмоқда.
“Саломатлик” ордени ҳамда “Соғлом турмуш” медали билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Мазкур қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026