Жаҳон | 19:04 / 11.05.2020
64353
1 дақиқада ўқилади

Путин Россияда ишланмайдиган кунлар режими ниҳоясига етганини эълон қилди

Россия президенти 25 март куни халққа қилган мурожаатида 30 мартдан 5 апрелгача ишланмайдиган ҳафта эълон қилганди. Путин 2 апрель куни янги мурожаат билан чиқди ва ишланмайдиган кунлар муддатини 30 апрелгача узайтирди.

Фото: Getty Images

Россияда ишланмайдиган кунлар режими ниҳоясига етди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

У пандемия муносабати билан россияликларга навбатдаги мурожаатини йўллади.

"12 майдан ишланмайдиган кунлар даври якунига етади", деди Путин. Унинг сўзларига кўра, Россиядаги вазият коронавирус сабабли киритилган чекловларни босқичма-босқич олиб ташлашга имкон беради.

Россия президенти 25 март куни халққа қилган мурожаатида 30 мартдан 5 апрелгача ишланмайдиган ҳафта эълон қилганди. Путин 2 апрель куни янги мурожаат билан чиқди ва ишланмайдиган кунлар муддатини 30 апрелгача узайтирди.

28 апрель куни эса “ишланмайдиган кунлар муддати 11 майгача узайтирилганди.

Россияда охирги сутка ичида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 11,6 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди. Жами касаллик юқтирганлар сони 221 мингдан ошиб кетди, 2 мингдан ортиқ киши вафот этди. Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича учинчи ўринда турибди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид