Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ ТИВ раҳбарларининг видеоконференция шаклидаги учрашуви бўлиб ўтади
Янги коронавирус инфекцияси пандемияси шароитидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари бўйича фикр алмашилади.
2020 йил 13 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг видеоконференция шаклидаги учрашувида иштирок этади.
ТИВ хабарига кўра, ШҲТ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ташкилот доирасидаги бўлажак тадбирларга тайёргарликнинг боришини муҳокама қиладилар.
Шунингдек, янги коронавирус инфекцияси пандемияси шароитидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари бўйича фикр алмашилади.
Бундан ташқари, ШҲТ томонидан Афғонистондаги сиёсий вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга кўмаклашиш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025