10:11 / 13.05.2020
8543

Бухорода фирибгарлик ҳолати қайд этилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жорий йилнинг 11 май куни Бухоро шаҳар ИИБ ТБдан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.

Уларга кўра, фирибгарлик ҳолати қайд этилган. Маълум қилинишича, 2019 йил 1 июнь куни Дилкушо кўчасида яшовчи Ф.Ю. Ғиждувон тумани “Лабирут” МФЙда яшовчи Р.Б.дан унга тегишли бўлган Бухоро шаҳри А. Жомий кўчасидаги уйнинг хонадонларидан бирини 19.000 АҚШ долларига сотиб олишликни келишиб, олдиндан 10.000 АҚШ долларини Р.Б.га бериб, уйни ўзининг номига расмийлаштириб олади. 

У пулнинг қолган қисмини, яъни 9.000 АҚШ долларини бериш ўрнига 2019 йил декабрь ойида Ф.Ю. уйни бошқа шахсга сотиб юборади. Жабрланган шахс ички ишлар идорасига ариза билан мурожаат қилади. Ходимларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Ф.Ю. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Top