Жаҳон | 09:25 / 13.05.2020
31552
2 дақиқада ўқилади

Камбағаллик вирусдан ҳимоялаганда. ЖАРда касаллик қандай жиловланди?

Коронавирус дунёнинг тўрт томонига тарқалиб бўлди. Дунёнинг энг жанубий мамлакатларидан бири ЖАРга (Жанубий Африка Республикаси) вирус 5 март куни етиб борганди. 58 миллион одам истиқомат қилган бу мамлакатда бугунги кунда 11 мингдан ортиқ киши касаллик юқтирган ва 206 киши вирус сабаб вафот этган.

ВВС ижтимоий табақаланиш юқори бўлган ва шундоғам юқумли касалликлар кўп бўлган бу мамлакатда қандай қилиб коронавирус ҳаддан ташқари кўпайиб кетмаганини таҳлил қилди. 

 
Камбағаллик вирусдан ҳимоялаганда. ЖАРда касаллик қандай жиловланди?

Камбағаллик вирусдан ҳимоялаганда. ЖАРда касаллик қандай жиловланди? 👉 https://kun.uz/61708069

Posted by Kun.uz on Tuesday, May 12, 2020

Маълум қилинишича, ЖАРда касаллик асосан бой одамлар орасида тарқалган. Йоҳаннесбургдаги касалхоналардан бирининг шифокори Том Бойлзнинг айтишича, бой одамлар Европа ва бошқа турли мамлакатларга учиб, касалликни юқтириб келган. Ижтимоий табақаланиш кучли бўлган мамлакатда бой одамлар камбағаллар кварталларидан олисда яшайди. Шу сабаб харобаларда яшайдиган мискинлар орасида вирус кенг тарқалмаган.

Бундан ташқари, ЖАРда юқумли касалликлар кўп бўлгани учун минглаб жамоатчи шифокорлар фаолият юритади. Улар кўплаб кўнгиллилар ёрдамида одамлар орасида 3 миллиондан ортиқ тест ўтказишга ёрдам беришди. Натижада касаллик кенг тарқалмаган.

58 миллион аҳолиси бор, ижтимоий табақаланиш кучли бўлган ва камбағаллар сони кўп бўлган мамлакат учун бу юқори кўрсаткич эмас. Масалан, дунёнинг энг бой мамлакатларидан бири Канаданинг 38 миллионга яқин аҳолиси бор. Тиббиёт ривожланган Канадада 70 мингдан ортиқ одам вирус юқтирди ва 5 мингдан кўпроқ бемор ҳалок бўлди.

Маҳаллий ҳукуматнинг қатъият билан ҳаракат қилгани ва шаҳарларда одамлар ҳаракатланишига сабаб бўлувчи ижтимоий объектларни тезда ёпганини ҳам таъкидлаш керак. Шаҳарларда фаол ҳаёт тўхтатиб қўйилгани касаллик тарқалишининг олдини олишга хизмат қилди.

Мавзуга оид