Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсиялар нақд пулда бериладиган бўлди
Аҳоли мурожаатлари ҳисобга олиниб, иш ҳақи, нафақа ва пенсиялар карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда нақд пулда тарқатилиши белгиланди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев бугун ўтказилган видеоселектор йиғилиши чоғида маълум қилган.
«Маълумки, касаллик юқиши хавфидан келиб чиқиб, тўловлар нақдсиз шаклга ўтказилган эди. Аҳоли, айниқса, пенсионерларнинг мурожаатларини ҳисобга олиб, иш ҳақи, нафақа ва пенсиялар, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, нақд пулда тарқатилиши белгиланди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳри туманларида муносиб иш жойлари ташкил этиш, уй-жойлар қурилишини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилган.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида махсус комиссия қарорига кўра, Ўзбекистонда карантин даврида пенсионер ва нафақахўрларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида пенсиялар пластик карталарга ўтказилиши маълум қилинганди.
Кейинроқ ижтимоий тармоқларда карталарни етказиб беришдаги муаммолар, уларни олишда Халқ банки филиалларида узун навбатлар вужудга келгани ва пенсияларни тўлаш вақтларининг кечиккани, шунингдек, Humo карталари орқали тўловларни амалга оширишдаги қийинчиликлар ҳақида шикоятлар билдирилди.
Мавзуга оид
07:50 / 04.05.2026
Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнотдан энг кўп фойдаланилмоқда
20:38 / 31.03.2026
Москвада 7 ёшли қиз 88 минг долларни ташлаб юборди
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
17:52 / 28.07.2025