Жамият | 07:52 / 14.05.2020
10050
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада 18 ёшли муштумзўрлар ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 11 май куни соат 14:30да, Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Баҳор кўчасида 19 ёшли И.Р. ўзининг севишган қизи Д.О. билан суҳбатлашиб турган вақтида, уларни олдига Matiz русумли автомашинада унга нотаниш бўлган 18 ёшли Х.Р., М.Э. ва З.Х. келган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар бу  қиз билан нима сабабдан гаплашиб турганлигига эътироз билдириб, Д.О.нинг қўлида бўлган И.Р.га тегишли нархи 2 800 000 сўмлик Redmi Pro 8 русумли уяли телефон аппаратини тортиб олиб, сўнгра И.Р.нинг юз ва кўкрак соҳаларига қўллари билан уриб, оёқлари билан тепиб унга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Х.Р., М.Э. ва З.Х. қўлга олиниб, Х.Р.дан жабрланувчи И.Р.га тегишли Redmi Pro 8 русумли уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Р., М.Э. ва З.Х. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид