Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ Сирдарёда амалга оширилган ишлар бўйича янги маълумот берди
Сирдарёда экиш имконияти мавжуд майдонларга Сурхондарё вилоятидан олиб келинган 1 млн. дона сабзавот кўчатларини экиш ишлари бошланди. Ҳозирги кунга қадар 80 га томорқа майдонларига экин экиш ишлари амалга оширилди.
Фото: ФВВ матбуот хизмати
ФВВ хабарига кўра, тошқин оқибатларини бартараф этиш учун 281 та махсус техника жалб этилиб, 83 та кўчма дизель насос агрегати олиб келинди.
Шунингдек, кириш имконияти юзага келган, суғоришда фойдаланиладиган 3 та насос станцияси ва 1 та тик қудуқда сув чиқариш, тозалаш ва камчиликларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан:
марказий тармоқ каналида 139,4 минг. м3 тупроқ қазиш ишлари олиб борилиб, 20,0 минг. м3 дамба кўтарилди;
ўнг тармоқ каналида 28,7 минг. м3 тупроқ қазиш, 15,8 минг. м3 дамба кўтариш ҳамда 100 м3 бетон ишлари;
чап тармоқ каналида 55 минг. м3 тупроқ ишлари ва 18 минг. м3 дамба кўтариш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, Оқолтин туманида ПР-1-5 ва ПР-1-4 каналларида 4,9 минг м3 тупроқ ишлари, Мирзаобод туманидаги СР-9, ЮР-9-1-1 ва СР-9-2 каналларида 43 минг м3 тупроқ қазиш, 8а-к-10, 8а-к-11, 8а-к-9 ва 8а-к-9-2 коллекторларида 52,9 минг. м3 тупроқ қазиш ишлари бажарилиб, 9 дона гидротехник иншоот таъмирланди.
Бундан ташқари, Сардоба тумани Қўрғонтепа ўзани (КТВ) ва КТР-3 каналларида 8,8 минг м3 ҳажмда тупроқ ишлари амалга оширилди.
Жанубий Мирзачўл магистраль каналининг талафот кўрган марказий, ўнг ва чап каналларининг 17 км қисмини таъмирлаш учун 48 млрд. сўм зарур бўлиб, шу кунга қадар 13,0 млрд. сўм маблағ, Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларидаги ирригация ва мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш учун 19,1 млрд. сўм зарур бўлиб, шу кунга қадар 1,3 млрд. сўм пул маблағлари молиялаштирилди.
Мавзуга оид
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
09:13 / 27.12.2025
Бозор хизматлари ҳажми эълон қилинди: энг паст кўрсаткич Сирдарёда
19:22 / 22.12.2025