Ўзбекистон | 16:34 / 16.05.2020
25505
1 дақиқада ўқилади

Сардоба фожиасида 6 мингга яқин уй ҳайвонлари нобуд бўлган

Сирдарёда ўтказилган Халқаро пресс-клуб сессиясида қатнашган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Комилжон Арипов Сардоба техноген фалокатида ҳалок бўлган чорва моллари бўйича ахборот берди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

«Вазирлик томонидан воқеа жойига 9та дезинфекция гуруҳлари жалб этилди. 98 нафар шахсий таркиб, 20та техника санитария эпидемиология осойишталик маркази ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда жойларда эпидемиянинг олдини олиш ишларида қатнашди.

Хавфли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида нобуд бўлган ҳайвонларни жамлаб 5та жойда қазилган ҳайвонлар қабристонларига 5 859 бош ҳайвонлар кўмилди. Ерга аввал 1,5 сантиметрли хлор сепилди, жасадлар кўмилганидан кейин ҳам яна хлорланди ва бетон қуйилди. Бундан ташқари, зарар кўрган 7та қабристон ўрганиб чиқилди. Чўккан қабрларда одамлар қолдиқлари аниқланмаган. 85та қабр тикланди ва ишлар давом эттирилмоқда, деди Арипов.

Мавзуга оид