Жаҳон | 00:09 / 16.05.2020
8514
1 дақиқада ўқилади

Тайван компанияси АҚШда 12 млрд долларлик завод қуради 

Микросхемалар ишлаб чиқариш бўйича дунёда энг йирик компания ҳисобланган Taiwan Semiconductor Manufacturing (TSMC) АҚШ ҳукумати билан Аризона штатида микросхемалар ишлаб чиқарувчи завод қуриш ҳақидаги келишувни имзолади.

Фото: Chinatimes

Тайван компанияси баёнотида айтилишича, завод қурилишини 2021 йилда бошлаш, 2024 йилда эса уни ишга тушириш режалаштирилган.
        
TSMC’нинг янги заводи ҳар ой 5-нМ технологияси билан тайёрланадиган 20 мингта микросхема ишлаб чиқаради. Компания ушбу лойиҳага 2021 йилдан 2029 йилгача 12 млрд доллар сармоя қилишни режалаштирмоқда. Бу завод Тайван компаниясининг АҚШдаги иккинчи ишлаб чиқариш майдончаси бўлади. Компаниянинг АҚШдаги биринчи заводи Вашингтонда жойлашган. Бундан ташқари, TSMC’нинг Техас ва Калифорнияда муҳандислик марказлари мавжуд.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид