Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Кореяда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабарларни рад этди
Кореяда металлни қайта ишлаш заводларидан бирида юз берган портлаш натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.
Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси 2020 йил 15 май куни Кёнгнам провинциясидаги металлни қайта ишлаш заводларидан бирида юз берган портлаш натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани тўғрисида тарқалган хабарни рад қилди.
Элчихона консуллик бўлими ходими воқеа жойига ташриф буюрган, вазиятни ўрганган ва Ҳаман тумани (Кёнгнам провинцияси) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан алоқа ўрнатган.
ТИВ хабарига кўра, мазкур туман расмий органлари вафот этганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини тасдиқлаган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Корея ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
12:50 / 02.02.2026