Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер кодексига ўзгартиш киритилади
Ер кодексига қўшимча ва ўзгартиш киритилади.
“Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 23-моддаси (Ер участкалари бериш (реализация қилиш) тўртинчи қисм билан тўлдирилади.
Унга кўра, янги фойдаланишга киритиладиган ерларнинг ижара ҳуқуқи электрон аукцион асосида сотилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Модданинг тўртинчи–олтинчи қисмлар тегишинча бешинчи–еттинчи қисмлар деб ҳисобланади.
24-модданинг (Ер участкаси ижараси) ўнинчи қисми “Ер участкаларини ижарага бериш” деган сўзлардан кейин “, шунингдек янги фойдаланишга киритиладиган ерларнинг ижара ҳуқуқи электрон аукцион асосида сотиш” деган сўзлар билан тўлдирилади.
Яъни, ер участкаларини ижарага бериш, шунингдек янги фойдаланишга киритиладиган ерларнинг ижара ҳуқуқи электрон аукцион асосида сотиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026