Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ЖССТга нисбатан тергов ўтказиш ташаббусини билдирди
Япония Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг коронавирус пандемиясига қанчалик даражада тўғри жавоб берганини тергов қилишга чақирмоқда.
Бу ҳақидаги тегишли таклиф ЖССТнинг 18 майда бошланадиган умумий йиғилишида билдирилади, деб хабар берди The Mainichi нашри.
Япония бош вазири Синдзо Абэнинг таъкидлашича, йиғилишда Япония Европа иттифоқига ЖССТнинг пандемияга қанчалик тўғри муносабат билдирганининг адолатли ва мустақил тергови ўтказилишини таклиф қилади.
Таъкидланишича, ЖССТга нисбатан терговни мустақил орган олиб бориши керак.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ЖССТни Хитойга ён босишда ҳамда ёмон бошқарувда ва коронавирус тарқалиши кўлами ҳақидаги маълумотларни яширганликда айблаганди.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026