Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Сардобадаги тошқин вақтида уйда қолиб кетган 61 ёшли аёл қутқарилган
1 май тонгида «Сардоба» сув омборидаги офатдан сўнг рўй берган тошқин оқибатида Сардоба туманида ёлғиз яшовчи аёл ўз уйида бир сутка озиқ-овқатсиз ва сувсиз қолиб кетган. Онахон 2 май куни туш вақтида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан қутқарилган.
Kun.uz Миллий гвардия матбуот хизматидан олган маълумотга кўра, катта сув тошқини келиб қолгани сабабли қаттиқ қўрқувга тушган аёл уйдан чиқолмай қолиб, уйнинг иккинчи қаватига чиқиб олган.
«2 май куни соат тахминан 13:00лар атрофида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари оддий аскар Б.Қўчқоров ва оддий аскар С.Солиевлар қидирув ва қутқарув ишларини олиб бориш жараёнида узоқдан аёл кишининг йиғи овози эшитилган.
Ҳарбий хизматчилар бу жойга етиб боришганида аёл кишининг овози хонадоннинг иккинчи қаватидан келаётгани маълум бўлган. Ҳарбий хизматчилар юқорига ойна орқали чиқиб, сув тошқини сабабли қолиб кетган онахонни тинчлантириб, уй ичидан хавфсиз жойга олиб чиқишган», – дейилади Миллий гвардия матбуот хизмати хабарида.
Маълум қилинишича, 61 ёшли нафақахўр аёл (бева) ушбу хонадонда ёлғиз яшаб келган, икки ўғли у билан бирга яшамайди.
Ҳозирда аёлнинг соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ.
Маълум қилинишича, тошқиндан сўнг Миллий гвардияга бириктирилган ҳудудлардаги ҳар бир хонадон кўздан кечириб чиқилган ва юқорида айтиб ўтилган аёлдан ташқари яна 76 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Эслатиб ўтамиз, «Сардоба» фожиаси оқибатида 6 киши – икки аёл, тўрт эркак ҳалок бўлди. Вафот этганлардан бири Миллий гвардия сержанти эди. Шунингдек, бедарак йўқолган яна бир ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
13:53 / 18.09.2022