Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда ниқоб тақиш режимини бузганлик учун 255 долларгача жарима белгиланди
Якшанба куни Миср бош вазири Мустафо Мадбули мамлакатда коронавирусга қарши кураш чоралари кучайтирилганини маълум қилди
Фото: REUTERS / Amr Abdallah Dalsh
Миср ҳукумати 30 майдан бошлаб жорий этиладиган ниқоб тақиш режимини бузганлик учун 4000 фунтгача (255 доллар) жарима тўловини белгилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Мустафо Мадбули маълум қилди.
У Мисрда 30 майдан бошлаб ниқоб тақиш режими жорий этилишини билдирди.
"Барча бозор, дўкон, давлат муассасалари, хусусий объектлар, банклар ходимлари ва ташрий буюрувчилар ҳамда барча турдаги жамоат транспортларида ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди", - деб ёзди у Facebook саҳифасида.
Ушбу тартибни бузганлик учун тўрт минг миср фунтигача жарима тўлашга тўғри келади.
Миср соғлиқни сақлаш сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 12 764 кишини ташкил этмоқда, 3440 киши соғайган, 645 киши вафот этган.
Якшанба куни Мустафо Мадбули мамлакатда коронавирусга қарши кураш чоралари кучайтирилганини маълум қилди: 24 майдан 29 майгача комендантлик соати 21.00 эмас, 17.00дан бошланади. Рамазон ҳайити кунлари жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади, барча савдо марказлари, ресторанлар, кўнгилочар муассасалар ёпилади.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, июнь ўрталаридан коронавирус сабабли ёпилган объектлар босқичма-босқич очилади.
Мавзуга оид
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026
Ўзбекистон ва Миср гепатит C учун дори воситалари ишлаб чиқаради
10:21 / 26.02.2026
Мисрда вафот этган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади ватанга қайтарилди
12:40 / 24.02.2026