Жаҳон | 20:09 / 20.05.2020
8943
1 дақиқада ўқилади

Мисрда дўконларни Муҳаммад Салоҳ ниқобида тунаган тўда қўлга тушди

Мисрда дўконларни футболчи Муҳаммад Салоҳ ниқобида талаган тўда қўлга тушди. Ушланганларнинг барчаси ишсиз бўлган.

Бу ҳақда Goal.com нашри хабар берди. 

4 кишидан иборат жиноий тўда пойтахт Қоҳирадаги дўконлардан бирини тунаш вақтида ҳибсга олинган. Эътиборлиси, босқинчларнинг барчаси Салоҳ ниқобида бўлган.

Жиноятчилар полиция ходимларини кўриб, автомобилда қочишга уриниш вақтида қўлга олинган.

Улар ёнидан металл кесиш учун қайчилар, битта патрон ва тўппонча топилган. Жиноятчилар сўроқ вақтида жиноий тўдани дўконларни талаш мақсадида ташкил этишганини тан олишган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид