Ўзбекистон | 09:08 / 20.05.2020
89767
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳридаги қайси маҳаллаларда коронавирус аниқлангани маълум қилинди

Самарқанд шаҳри ҳокими Бобурмирзо Облоқулов шаҳарнинг қайси ҳудудларида коронавирус аниқлангани ҳақида маълум қилди.

Фото: KUN.UZ

«Карантин қоидаларини юмшатиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар жорий этилган. Шуни айтишим керакки, бу чоралар бутун Самарқанд шаҳри учун татбиқ этилмайди. Касаллик аниқланган беморлар яшайдиган айрим маҳаллаларда карантин қоидалари кучайтирилади.

«Абдураҳмон Жомий», «Адолат», «Баҳор», «Боғи Темур», «Ал Фаробий», «Боғи Шифо», «Ғиёсиддин Жамшид», «Дўстлик», «Жўйи чуқур», «Зарафшон», «Заргартепа», «Илғор», «Кўк масжид», «Қўшчинор», «Қарши йўли», «Машъал», «Нуробод», «Сайид», «Сиёбча», «Тадбиркорлар», «Увайсий», «Ўрта Хўжасоат», «Ҳамид Олимжон», «Шеърозий», «Ҳазора», «Ҳунармандлар», «Чорбоғ», «Чўпон ота», «Шодлик», «Шукрона», «Янги ҳаёт» ва «Янги Хайробод» маҳаллаларига ушбу касаллик биздан йироқ бўлмагунга қадар вақтинча кириш-чиқиш чекланади», деган Самарқанд шаҳар ҳокими.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, айни дамгача Самарқанд вилоятида 281 киши коронавирус юқтирган ва уларнинг 175 нафари тузалган, 1 киши вирус сабаб вафот этган. 

Аввалроқ Самарқанд вилоятидаги «касаллик ўчоқлари» маълум қилинган, шунингдек, 17 май куни Самарқанд шаҳрида карантин қоидалари кучайтирилган тартибда давом эттирилиши ва шаҳар кўчаларида махсус рухсатномасиз автомобиллар ҳаракати ҳозирча чеклангани эълон қилинганди.

Мавзуга оид