Сурхондарё коронавирусдан холи ҳудудга айланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хоразм ва Сурхондарёда яна уч киши коронавирусдан тузалгани ҳақида хабар берди.
Хоразм вилоятида 2 киши тузалиб чиққан, улардан бири 49 ёшли эркак бўлиб, Россиядан чартер рейс билан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Иккинчиси эса 39 ёшли эркак бўлиб, касалликни коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда юқтириб олган.
Вилоятда шу пайтга қадар 228 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 230 нафарга етди. Шундай қилиб, ҳозирда Хоразмда 3 нафар бемор даволанмоқда.
Сурхондарё вилоятида сўнгги бемор, 33 ёшли эркак тузалиб чиқди. У касалликни коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда юқтириб олган.
Шу тариқа, ушбу ҳудудда қайд этилган 44 бемордан 43 нафари соғайди, бир киши аввалроқ вафот этганди.
Эндиликда Сурхондарё вилояти ҳам Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари қаторида коронавирусдан холи ҳудудга айланди.
Бунгача бугун Қорақалпоғистон, Наманган ва Тошкентда жами 28 нафар бемор тузалгани хабар қилинганди.
Шу вақтгача 2369 киши коронавирусдан бутунлай соғайди, айни вақтда шифохоналарда 545 нафар бемор даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024