Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда очиқ сайилгоҳлар фаолиятига рухсат берилади
22 майдан очиқ сайилгоҳ, музей ва санъат галереялари фаолиятини йўлга қўйишга рухсат берилади.
Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 22 май кунидан Ўзбекистоннинг «яшил» ва «сариқ» тоифадаги ҳудудларида очиқ сайилгоҳ, музей ва санъат галереялари фаолиятига (ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно) рухсат берилади.
Бунда коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқини олдини олиш мақсадида ушбу масканларга кириш жойларида мажбурий равишда барча ташриф буюрувчилар тана ҳароратларини ўлчанган ҳолда киритилиши (тепловизор ёки пирометр), шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари (ниқоб), шунингдек, ташриф буюрувчилар 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаши талаб этилади.
Бундан ташқари, ушбу масканларда ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланиши олдини олиш бўйича мазкур сайилгоҳ, кўнгил очар маскан ва музейлар раҳбарияти зиммасига юклатилади.
Мавзуга оид
07:45 / 14.08.2023
Тошкентдаги каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар узунлиги 150 кмга етади
10:48 / 21.03.2019
Тошкентда янги сайилгоҳ фойдаланишга топширилади
14:06 / 16.01.2019
Тошкентдаги каналлар бўйида 12 та сайилгоҳ ташкил этилади. Бунга 190 млрд сўмга яқин маблағ йўналтирилади
15:40 / 24.04.2018