Ўзбекистон | 07:45 / 14.08.2023
4728
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар узунлиги 150 кмга етади

2030 йилда Тошкент шаҳридаги каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар узунлиги 150 кмга етади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Каналлар бўйларида сайилгоҳларни ташкил этиш ишлари 2018 йилда бошланган бўлиб, ҳозирда пойтахтдан оқиб ўтувчи турли каналлар атрофида 42 км узунликда кўнгилли сайр қилиш масканлари барпо қилинди

Бу жараёнда каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, чиқиндилардан тозалаш ишлари бажарилиб, ўриндиқлар, чиқинди қутилари ва замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари ташкил қилинди. 

Бу ишлар давом эттирилиб, каналлар бўйидаги сайилгоҳлар узунлиги 2024 йилда 50 км, 2025 йилда 60 км, 2026 йилда 75 км, 2027 йилда 90 км, 2028 йилда 110 км, 2029 йилда 130 км ва 2030 йилда 150 кмга етказилади.

Сайилгоҳларда аҳоли кўнгилли маданий ҳордиқ чиқариши учун болалар ўйингоҳлари, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилади, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид