Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда янги сайилгоҳ фойдаланишга топширилади
Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасидан Тараққиёт кўчаси бўйлаб то Келес йўли кўчасигача бўлган “Дамаши” каналининг қирғоқ бўйи ҳудудида “Сой бўйи” сайилгоҳини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Бош прокуратура ва пойтахт ҳокимлиги ташаббусидаги лойиҳага мувофиқ, сайилгоҳ ҳудудида аҳолининг дам олиши ва сайл қилиши учун мўлжалланган кўнгилочар хиёбонлар ташкил этилади, умумий овқатланиш шохобчалари, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари қурилади.
Билдирилишича, нуронийлар учун алоҳида маскан, кутубхона, дунёга машҳур иншоотларнинг кичик макетлари ҳамда ўзига хос меъморий ечимга эга бошқа бунёдкорлик намуналари ҳам ижтимоий аҳамиятга эга бўлади.
Бундан олдин, Тошкентдаги каналлар бўйида 12 та сайилгоҳ ташкил этилиши, бунга 190 млрд сўмга яқин маблағ йўналтирилиши хабар қилинганди.
Жорий йилнинг январь ойи ўрталарида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2019 йилда Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Мавзуга оид
07:45 / 14.08.2023
Тошкентдаги каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар узунлиги 150 кмга етади
13:09 / 21.05.2020
«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда очиқ сайилгоҳлар фаолиятига рухсат берилади
14:06 / 16.01.2019
Тошкентдаги каналлар бўйида 12 та сайилгоҳ ташкил этилади. Бунга 190 млрд сўмга яқин маблағ йўналтирилади
15:40 / 24.04.2018