13:38 / 22.05.2020
12783

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?

Бугун Эрон ҳудудидан Ўзбекистоннинг шимолий ва жанубий ҳудудларига қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келади. 

Республика бўйича ҳавонинг очиқ бўлиши кутилмоқда. Термометр устунчаси кундуз куни 28-31 даражагача кўтарилади. Республиканинг шимолий, чўл зоналари ва жанубида ҳарорат бундан ҳам иссиқ, яъни 33-35 даражани ташкил этади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 23-24 май кунлари Ўрта Осиё ҳудуди устидаги жанубий оқимлар кучайиб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади. Кечаси ҳарорати 15-18 даража, кундузи 35-37 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида эса 38-40 даражагача кўтарилади. 

Қайд этилишича, бундай ҳарорат ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-6 даражага юқори бўлиб, энг иссиқ йилларда шу кунда кузатилган ҳароратга яқин бўлади.

Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 гача кучаяди.

Top