ФВВ Сирдарёда амалга оширилган ишлар тўғрисида қўшимча маълумот берди
Ҳозирги кунда Сирдарё вилоятининг тошқиндан зарар кўрган ҳудудларидаги 5 426 гектар ер майдонига чигит экилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, зарарланган ғалла майдонларининг 2331 гектари сақлаб қолиниб, қолган 3653 гектаридан 95 гектарининг мелиоратив ҳолатини қайта тиклаш, 3558 гектарига мош экиш бўйича ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилди.
Бугунги кунда сув тошқини юзага келган майдонларнинг 15 452 гектари, жумладан, 8941 гектар пахта, 6511 гектар ғалла экин майдонларидан тошқин сувлари чиқарилди.
Ҳозирги кунга қадар жами 5 549 нафар пенционернинг 3,9 млрд. сўмлик пенсия пуллари Халқ банки филиаллари томонидан нақд пул шаклида етказиб берилди. 294 йўқолган пластик карталар қайта тикланиб, ўз эгаларига тақдим этилди.
Олиб борилаётган тадбирлар давомида топилган 5 160 уй ҳайвони ўз эгаларига қайтарилди.
Ҳар бир туманнинг 3 тадан, жами 9 та маҳалласида 558 пудратчи томонидан аҳоли хонадонларини таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Таъмирлаш ишларига 14 289 нафар ишчи, 820 та техника жалб қилинди.
Шунингдек, пудратчи корхоналар томонидан уйларни чиқиндилардан тозалаш, поллар, деворлар, эшик ва деразаларни демонтаж қилиш ишлари ҳам фаоллик билан олиб борилмоқда.
Жамоатчилик асосида ҳақ тўланадиган ишларга жами 2 214 нафар ишсиз аҳоли жалб этилиб, шундан 1 864 нафари қурилиш ҳудудларини ободонлаштириш, 304 нафари эса чиқиндиларни саралаш ва ниҳоят, 46 нафари бошқа қурилиш ишларига сафарбар қилинган.
Бугунги кунда мол-мулкларига зарар етган 41 тадбиркорлик субъектининг тўлиқ рўйхати шакллантирилган. Зарар кўрган тадбиркорлик объектлари мол- мулкларининг суғурталанганлигига аниқлик киритиш учун уларнинг рўйхати Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта агентлигига тақдим этилди.
14 тадбиркорлик объектига тегишли нотурар жой бинолари 4 083,7 млн. сўмга суғурта қилинган. Бугунги кунга қадар 2 та тадбиркорлик объектига мол-мулки бўйича 866,4 млн. сўм миқдорда тўлов амалга оширилган.
Мавзуга оид
16:38 / 06.12.2024
Марказий Осиё мамлакатлари вегетация мавсуми учун сувни тақсимлаб олди
15:57 / 26.11.2024
Кувайт Сирдарёда кўп қаватли уйлар қуриши мумкин
10:46 / 15.11.2024
Қоидабузарлик қилган ФВВ автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди
19:07 / 12.11.2024