Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда аёл кишининг мотоскутерини ўғирлаган шахс қўлга тушди
22 май куни соат тахминан 15:00лар атрофида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида мотоскутер олиб кетаётган шахс Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари эътиборини тортган.
Миллий гвардия матбуот хизматидан хабар қилишларича, фуқаро ҳарбий хизматчилар нигоҳидан қочиш ниятида шошилинч ҳаракатлар қилиб шубҳа уйғотгани боис тўхтатилган. Тегишли ҳужжатлар сўралганда тақдим этолмагани сабабли Яшнобод тумани ИИБ ФМБга олиб борилган.
«Ўрганиш натижасида шубҳали шахс 1992 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи М.Б. экани ва “CELIMO” русумли мотоскутерни Яшнобод тумани Авиасозлар даҳаси Қорасув кўчаси 4-уй олдидан ўғиргани аниқланди.
Мотоскутер ўз эгаси фуқаро Л.Назаровага топширилди. Фуқаро Назарова Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига тезкор амалий ёрдам учун миннатдорчилик билдирди», – дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:07 / 10.07.2026
Тошкентда Авиасозлар кўчасида транспорт ҳаракати чекланади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026