Ўзбекистон | 16:45 / 26.05.2020
11233
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дастлабки пуллик йўллар 2023 йилдан кейин қурилади

Транспорт вазирлиги ва Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги 2020-2022 йилларга мўлжалланган транспорт ва йўлсозлик соҳасида ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар режасини имзолади.

Фото: iStock

Режада саккизта йирик транспорт лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида асосий маълумотлар мавжуд, дея хабар берди агентлик матбуот хизмати.

Хусусан, Тошкент-Андижон пуллик йўли қурилиши ва фойдаланишга топширилиши лойиҳаси Транспорт вазирлиги ҳамда Жаҳон банки томонидан ўрганилмоқда. ДХШ асосида лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги асосида, 2021 йилнинг иккинчи чорагида тендер эълон қилиш ва 2022 йилнинг иккинчи чорагида тендер ғолибини аниқлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, қурилишнинг тахминий муддати 24 ойни ташкил этади.

Яна бир лойиҳа - Тошкент-Самарқанд пуллик йўлини қуриш ва фойдаланишга топшириш Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кўмаги билан ишлаб чиқилмоқда

Лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш бўйича ишлар 2020 йил охирида якунланиши кутилмоқда. Тендер 2021 йил бошида бошланади ва июлда тугайди (қурилиш муддати 24 ой).

Режада авиация инфратузилмасини модернизация қилиш лойиҳалари ҳам бор.

Таъкидланишича, Жаҳон банки ДХШ механизми орқали Ўзбекистондаги минтақавий аэропортларни модернизация қилиш имкониятларини ўрганиб чиққан. Халқаро инфратузилма фонди (GIF) ушбу иш учун 350 минг доллар миқдорида грант ажратди. Аэропортларни қуриш ва модернизация қилиш бўйича пилот дастурига Андижон, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси аэропортлари киритилган.

2020 йил охиригача ўрганишни якунлаш ва таклифларни юбориш учун маслаҳатчиларни жалб қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) билан ҳамкорликда 2030 йилгача Ўзбекистонда йўлларни ривожлантириш стратегияси, Жаҳон банки билан ҳамкорликда транспорт секторининг бош режаси ишлаб чиқилмоқда. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

“Навоийуран” давлат корхонаси ESG рейтингини қўлга киритди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди