Жаҳон | 14:20 / 26.05.2020
3719
1 дақиқада ўқилади

Таиландда фавқулодда ҳолат 30 июнгача узайтирилди

Ҳукумат дунёдаги беқарор эпидемиологик вазият сабабли Таиландда 26 март куни жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини узайтириш зарурлигини эътироф этган. 

Фото: REUTERS

Таиланд вазирлар маҳкамаси мамлакат коронавирус тарқалишига қарши  кураш марказининг фавқулодда ҳолат режимини 30 июнгача узайтириш тўғрисидаги таклифини маъқуллади. Бу ҳақда NBT телеканали хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳукумат дунёдаги беқарор эпидемиологик вазият сабабли Таиландда 26 март куни жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини узайтириш зарурлигини эътироф этган. 

Шу билан бирга, вазирлар маҳкамаси Таиланд хавфсизлик кенгаши котиби генерал Сомсак Рангситхга Таиландда 1 июндан бошланиши керак бўлган чеклов чораларини юмшатишнинг учинчи босқичини муҳокама қилишни топширган. Телеканалнинг билдиришича, чеклов чораларини юмшатишнинг учинчи босқичи ҳақида ушбу ҳафта охирида эълон қилинади.

Ҳозирда Таиланддаги касалхоналарда коронавирусга чалинган 59 нафар бемор даволанмоқда. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 3043 киши коронавирус юқтирган, 57 киши вафот этган. 

Мавзуга оид