08:21 / 30.05.2020
4591

Yandex Ўзбекистонда солиқ тўловчига айланди

Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, Yandex Ўзбекистонда солиқ ҳисобига қўйилди.

 Хабар қилинишича, Швейцарияда рўйхатдан ўтган Yandex Europe AG 28 май куни рўйхатга олинган.

Мамлакатда қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олинган хорижий интернет компанияларнинг сони 13тага етди.

Аввалроқ, Google биринчи чорак учун Ўзбекистонда 85 минг евро, Apple эса 59,2 минг доллар тўлаганлиги ҳақида хабар берилган эди.

2020 йилдан бошлаб хизматлар ва товарларни электрон шаклда сотиш билан шуғулланувчи хорижий юридик шахслар Ўзбекистонда бундай хизматлар бўйича солиқ тўловчи сифатида тан олинмоқда.

Солиқ қўмитаси ҚҚС бўйича офисни ташкил қилди, у Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий интернет компанияларга рўйхатдан ўтиш ва солиқлар тўлашни бошлаш имконини беради.

Top