17:45 / 01.06.2020
8511

Кўчмас мулкка инвестиция киритиш учун энг яхши мамлакатлар маълум қилинди

Никарагуа, Эквадор, Марокаш, Черногория ва Коста-Рика кўчмас мулк энг арзон мамлакатлар деб топилди.

Фото: Jesus David Moreno / Globallookpress.com

2020 йилда кўчмас мулкка инвестиция киритиш учун энг яхши мамлакатлар Колумбия, Черногория ва Болгария бўлди. Remote Ventures компанияси мутахассислари ана шундай хулосага келди.

Экспертлар шунингдек, Венгрия, Чили, Панама, Малайзия, Коста-Рика, Латвия ва Никарагуани ҳам ана шундай мамлакатлар рўйхатига киритди. 

Кўчмас мулкка инвестиция киритиш учун энг яхши мамлакатлар рейтингида улардан сўнг Уругвай, Мальта, Кипр, Туркия, Эквадор, Белиз, Камбожа, Португалия, Испания, Греция жойлашди. Юқори 25таликни Мексика, Марокаш, Доминикана ва Барбадос якунлаб беради.

Рейтингни тузишда ЯИМ ўсиши, яшаш қиймати, виза олиш билан боғлиқ қийинчиликлар, маҳаллий валютанинг долларга нисбатан курси, уй-жойлар нархи, уни ижарага беришдан келадиган даромад, солиқлар, уй-жой қонунчилиги, хорижлик туристлар сони, иқтисодий барқарорлик каби омиллар ҳисобга олинди.

Яшаш энг арзон мамлакат сифатида Колумбия қайд этилди. Ундан кейин Марокаш, Туркия, Мексика ва Болгария жойлашди. Никарагуа, Эквадор, Марокаш, Черногория ва Коста-Рика кўчмас мулк энг арзон мамлакатлар деб топилди.

Top