Коронавирус тарқалишини тўхтатишда мисни қўллаш таклиф қилинди
Саутҳемптон университетининг етакчи микробиологи Уильям Кивил коронавирус тарқалишини тўхтатишда мисни қўллашни таклиф қилди.
Мутахассис барча эшик дастаклари, жамоат транспортидаги тутқичлар, супермаркетлардаги аравачалар, спортзаллардаги тренажёрлар қисмларини мис билан қоплашга чақирмоқда. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар қилди.
Таъкидланишича, мис зарарсизлантирувчи хусусиятларга эга. Таққослаш учун шуни келтириш мумкинки, коронавирус пластик ва пўлатда 3 кунгача яшайди, мисда эса 4 соат ичида ўлади.
Маълумки, агар коронавирусга чалинган киши бирор буюмга тегса, ушбу буюмда вирус қолиши мумкин. Вирус буюмга теккан кейинги кишига ўтиши, у эса қўли билан юзига тегса, коронавирусга чалиниши мумкин, чунки вирус кўз, бурун ва оғиз орқали организмга осон тушади. Вирус мисга тушганда ушбу металл ионлари вируснинг ҳимоя қатлами - липид мембранасига (ёғли ташқи қатлами) ҳужум қилади. Сўнгра ионлар вирус ичига кириб, унинг ДНКсини йўқ қилади.
Мавзуга оид
13:41 / 15.03.2024
Ўзбекистон мис маҳсулотларини АҚШ ва Мексикага экспорт қилишни бошлади
10:48 / 24.02.2024
Биржа орқали харид қилинган мис хомашёси тўловини бўлиб тўлашга рухсат берилди
19:19 / 15.08.2023
2022 йилда имтиёзлар туфайли олтин ва мисдан бюджетга фойда солиғи камайди
12:28 / 15.12.2022