Ўзбекистон | 13:11 / 01.06.2020
16761
3 дақиқада ўқилади

Урганчда Малайзиянинг Binary университети филиали ташкил этилиши мумкин

Хоразм вилоятида «Урганч шаҳридаги халқаро «Binary» университети» нодавлат таълим ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукуматнинг тегишли қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: expat.com

Қарор лойиҳасига мувофиқ, филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб, қуйидагилар белгиланди:

  • тадбиркорлик ва бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳамда меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳалар бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартларга мувофиқ сифатли тайёрлаш;
  • ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, илм-фан, ишлаб чиқариш ва амалиёт олдида турган долзарб вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар олиб боришда республика ва хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
  • ўқув жараёнига хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларидан юқори малакали профессор-ўқитувчилар, мутахассисларни жалб этилишини таъминлаш;
  • ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологиялари, фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини жорий этиш.

Таъкидланишича, филиал фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва Малайзиянинг амалдаги қонунчилиги, шунингдек университет, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида имзоланган келишув шартнома асосида амалга оширилади.

Филиалда ўқитиш инглиз, рус ва ўзбек тилларида, Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Кадрлар тайёрлаш эса бакалавриат ва магистратуранинг кундузги ва сиртқи таълим шакллари, шу жумладан, давлат буюртмаси бўйича амалга оширилади. 

Филиалда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланиши мумкин. Университет ўз маблағлари ҳисобидан ҳар йилги қабул параметрининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини грант асосида ўқитишни амалга ошириш мажбуриятини зиммасига олади.

Ҳукумат қарор лойиҳаси жорий йил 16 июнга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Маълумот учун, Малайзиянинг Байнерий университети (Binary University) ва Тошкент молия институти билан ҳамкорликда ташкил этилган «BINARY GRADUATE SCHOOL» (BGS) қўшма факультети 2019/2020 ўқув йили учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича қабул ўтказганди

Малайзия университетининг филиали дастлаб Сирдарё вилоятида ташкил этилиши бўйича президент қарори лойиҳаси ҳавола этилганди.

Мавзуга оид