Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекинда ўзини маданиятсиз тутиш тақиқлаб қўйилди
Хитой пойтахти Пекинда 29 банддан иборат “ўзини маданиятли тутиш қоидалари” кучга кирди. Қоидалар аҳолининг ўзини тутиши ва одатларини тузатишга қаратилган бир қатор чекловларни назарда тутади.
Жумладан, эндиликда жамоат жойларида туфлаш, ойналардан чиқиндиларни улоқтириш, метро вагонида овқат ейиш, итни тасмасиз айлантириб юриш, тақиқланган жойларда чекиш, деворларда граффити чизиш ва эълонлар ёпиштириш, кўчада бақириш, мижозларни овоз кучайтирувчи карнайлар ёрдамида чақириш, газонни топташ ва дарахтларни синдириш, интернетда бошқаларнинг шахсий маълумотларини, миш-мишлар ва беадаб контент тарқатиш, телефон рақамларига спам жўнатиш, кечки пайт уйни таъмирлаш, жамоат транспортида бўш ўриндиқни биринчи бўлиб эгаллашга ҳаракат қилиш ва яна бошқа хунук одатлар тақиқланади.
Қоидабузарлар жавобгарликка тортилади, “ўзини яхши тутиш ва жасорат кўрсатиш” эса аксинча рағбатлантирилади. Аксарият қоидабузаликлар учун жарима 50 юандан 200 юангачани ташкил қилади. Ойналардан чиқиндиларни ташлаганлик учун жарима эса 500 юангача етиши мумкин.
Бундан ташқари, қоидабузарликлар фуқаронинг ижтимоий рейтингига таъсир кўрсатади. Ушбу рейтинг баллар тизими бўлиб, баллар қанчалик кўп бўлса, фуқаролар шунчалик кўп ижтимоий имтиёзлар оладилар ва аксинча, қанча кам бўлса, уларни шунчалик кўп йўқотадилар. Ўзини яхши тутганлик учун бонуслар берилади.
Ушбу қоидалар Пекин аҳолисининг ўзини тутишини яхшилашга қаратилган катта кўламли кампания билан биргаликда татбиқ қилинмоқда. 2001 йилдан Хитой пойтахтида “ўзини маданиятли тутиш бўйича гидлар жамоаси” ҳаракат қилиб, у 9 мингга яқин аъзодан иборат. Гидларнинг вазифаси аҳоли эътиборига ўзини маданиятли тутиш қоидаларини етказиш ва маҳаллий ҳокимиятга бу қоидаларни татбиқ қилишда ёрдам беришдан иборат.
Мавзуга оид
15:09 / 01.06.2026
Спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча гонорар тўланади
15:07 / 01.06.2026
Президент: Адабиёт ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи бошланади
13:05 / 01.06.2026
Президент маданият ва санъат соҳаси вакилларини тақдирлади
12:19 / 20.05.2026