Жаҳон | 16:31 / 04.06.2020
7509
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко ҳукуматдан Россияга қарамликни камайтиришни талаб қилди

Беларусь президенти яқин ва узоқ хорижга мамлакат экспортини ривожлантириш, янги бозорлар топиш бўйича қарорлар қабул қилинганига эътибор қаратди ва бу йўналишда "жиддий силжиш" бўлиши кераклигини таъкидлади.

Фото: РИА Новости

Беларусь президенти Александр Лукашенко янги ҳукуматдан бозорларни диверсификация қилиш ва хориждан валюта жалб этиш ҳисобига Россияга қарамликни камайтиришни талаб қилди.

Sputnik Беларусь агентлигининг хабар беришича, у Роман Головченко раҳбарлигидаги янги ҳукумат йиғилишида ана шундай фикрни айтди.  

"Экспорт йўқ бўлса валюта бўлмайди. Битта мамлакат бозорига қарамлик муаммосини узил-кесил ҳал қилиш керак. Биз 50-55 фоизга ҳаттоки қардош Россияга ҳам қарам бўла олмаймиз. Бозорларни диверсификация қилишимиз керак", - деди Лукашенко.

У аввалроқ яқин ва узоқ хорижга мамлакат экспортини ривожлантириш, янги бозорлар топиш бўйича қарорлар қабул қилинганига эътибор қаратди ва бу йўналишда "жиддий силжиш" бўлиши кераклигини таъкидлади.

Мавзуга оид