Ўзбекистон | 09:11 / 04.06.2020
6064
1 дақиқада ўқилади

«МИСиС»нинг Олмалиқдаги филиалига квота 250 киши этиб белгиланади

Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ шаҳридаги филиалига 2020/2021 ўқув йили учун квота белгиланади.

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг “2020/2021 ўқув йили учун Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалига қабул қилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ шаҳридаги филиалига 2020/2021 ўқув йили учун квота 250 киши этиб белгиланади.

2020/2021 ўқув йили учун Филиалга кириш имтиҳонларини ташкилий-техник чора-тадбирларини ўрнатилган тартибда ўтказишни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Олмалиқ КМК” АЖ, Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС” билан биргаликда таъминлайди.

020/2021 ўқув йили учун Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалига қабул

КВОТАСИ

Бюджет ўринлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 11 майдаги ПҚ-3714-сонли қарори асосида белгиланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид