Чақмоқ АҚШнинг энг катта байроғини ўртасидан йиртиб юборди
АҚШнинг Висконсин штатида ўрнатилган мамлакатнинг энг катта миллий байроғи чақмоқ ургандан кейин ўртасидан йиртилиб кетди.
Heavy порталининг хабар беришича, АҚШнинг бир қатор штатларида охирги кунларда ёмон об-ҳаво ҳукм сурмоқда. Кучли момақалдироқ ва шамол 30 мингдан кўпроқ уйни электр таъминотисиз қолдирган. Шу жумладан, АҚШнинг энг катта байроғига ҳам зарар етган.
Acuity Insurance деб номланган ушбу байроқнинг ўлчами 21 метрга 42,6 метрни, оғирлиги 154 кгни ташкил қилади. У Шебойган шаршараси яқинида 30 метр баландликда АҚШ армиясида ҳалок бўлган маҳаллий аҳоли хотирасига ҳилпираб туради.
The iconic Acuity Insurance flag in Sheboygan - the largest free-flying American flag in the country - has been torn in half after tonight's storms.
— TMJ4 News (@tmj4) June 3, 2020
📷: Avdil Luma pic.twitter.com/89fUWlsF4d
Мавзуга оид
13:52
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
11:15 / 21.11.2024
Путин Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр — Reuters
10:46 / 21.11.2024