Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия Россиянинг икки дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади
Аввалроқ Respekt ҳафтаномаси ёнида рицин заҳари бўлган Россия фуқароси дипломатик паспорт билан Чехияга келганлигини ёзганди.
Чехияда Россиянинг икки дипломати уч нафар чех сиёсатчисига нисбатан суиқасд тайёрланаётганлиги ҳақида ёлғон ахборот тарқатганлиги учун персона нон-грата деб эълон қилинди. Улар Чехиядан чиқариб юборилади. Бу ҳақда Россиянинг Прагадаги элчихонаси маълум қилди.
Чехия махсус хизматларининг маълумотига кўра, Россиянинг Прагадаги элчихонаси ходимларидан бири чехиялик сиёсатчилар заҳарланиши мумкинлиги ҳақида ёлғон ахборот тарқатган.
"Бу Чехия-Россия муносабатларида муаммолар келтириб чиқарди ва Россия Федерациясининг Чехя Республикасидаги яхши номига доғ туширди. Биз суверен давлатмиз ва бундай ҳаракатлар номақбул ҳисобланади", - деб таъкидлади Чехия бош вазири Андрей Бабиш.
Москва ушбу ҳолатни "уюштирилган иғвогарлик" деб атади.
"ОАВдаги исботсиз айбловларга асосланган бу нодўстона қадам Праганинг кейинги вақтда издан чиққан Россия-Чехия муносабатларини яхшилашни истамаётганлигидан гувоҳлик беради", - дейилади Россиянинг Прагадаги элчихонаси томонидан.
Чехия ОАВнинг ёзишича, бунга "рицин иши" деб аталган воқеа сабаб бўлган. Аввалроқ Respekt ҳафтаномаси ёнида рицин заҳари бўлган Россия фуқароси дипломатик паспорт билан Чехияга келганлигини ёзганди. Чехия ташқи ишлар вазири Томаш Петржичек дипломат келганлигини тасдиқлади, аммо унинг ёнида заҳар бўлган-бўлмаганлигини изоҳламади.
Россия томони эса март ўрталарида россиялик дипломатлар Прага аэропортига келмаганлигини билдирди.
AFP агентлигининг ёзишича, заҳарланиши керак бўлган сиёсатчилардан бири Прагада совет маршали Иван Коневга ўрнатилган ҳайкални олиб ташлаш ташаббуси билан чиққан Прага-6 райони раҳбари Ондржей Коларж бўлган.
Гўёки суиқасд уюштирилиши керак бўлган бошқа сиёсатчилар эса Прага мэри Зденек Гржиб ва яна бир район раҳбари Павел Новотни эканлиги айтилган. Улар ҳам маршал Конев ҳайкали олиб ташланишига бевосита алоқадор бўлган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:38 / 12.06.2026